Валюта курслари 11/10/2024
$1 – 12768.30
UZS – -0.08%
€1 – 13960.86
UZS – -0.37%
₽1 – 131.15
UZS – -0.33%
Қидириш
Хитой 11/10/2023 «Цзяньчжи» - анъанавий Хитой санъати
«Цзяньчжи» - анъанавий Хитой санъати

«Цзяньчжи» - анъанавий Хитой санъати

Шинжон-Уйғур автоном вилояти Карамай шаҳри (Шимолий-ғарбий Хитой)га ташрифимиз доирасида «Хитой амалий санъати» музейига ташриф буюрдик.

Энг аввало бизга музей тўғрисида, яратилиш тарихи ҳақида маълумот беришди. Маҳоратли рассомлар томонидан чизилган суратлар ўзининг юксак маҳорати билан ташриф буюрувчиларни ўзига ром этарди. Суратларни томоша қилар экансиз, беихтиёр Хитой давлатининг тарихига сайр қилгандек бўласиз. 

 

Ҳар бир даврни акс эттирувчи суратлар орқали мамлакатда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдик. Бундан ташқари махсус катта залда табиат мавзусидаги суратлар ҳам бизда катта таассурот қолдирди...

Музей бўйлаб таништирув якунлангандан сўнг бизни катта бир хонага таклиф этишди. Бу музейга ташриф буюрган меҳмонлар учун анъанавий Хитой санъати ҳисобланмиш «Цзяньчжи» ҳақида ҳам назарий, ҳам амалий маълумот берадиган ўзига хос тажриба устахонаси экан. Биз учун барча зарур буюмлар билан махсус жиҳозланган столга ўтириб, ишга киришдик...

Шу кунгача «Цзяньчжи» санъатини интернет ва ТВ орқали кўргандим. Назаримда қайчи ёрдамида оддий қоғозга чизилган шаклларни қирқиб чиқиш осондек туюлганди. Лекин амалда «Цзяньчжи» ҳам катта бир санъат экан.

Цзяньчжи - анъанавий Хитой санъати бўлиб, яхлит қоғоз бўлагидан турли хил шаклларни қайчи ёрдамида қирқиб, ясайсиз. Бунинг ўзига хослиги шундаки, иш жараёнида турли қисмлардан ва елимдан фойдаланиш мумкин эмас.

Тарихга назар ташласак, қоғознинг ватани Хитой цивилизацияси ҳисобланади. Эрамизнинг 105 йилида Хитой императорининг маслаҳатчиси Цай Лунь қоғозсимон материалларни тайёрлаш услубларини умумлаштириб, такомиллаштирди. 

Биз ҳам қўлимизга қайчи олиб, рангли қоғоздан турли шаклларни ясаб, анъанавий Хитой санъати бўлмиш «Цзяньчжи» орқали мозийга сайр қилдик...

«Хитой амалий санъати» музейида олган бир умрлик таассуротларимиз учун хитойлик ташкилотчиларга миннатдорлик билдирамиз. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг