Фарғона вилояти Hui Di Investment билан инвестицияларни муҳокама қилди
Фарғона вилояти Hui Di Investment билан инвестицияларни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Hui Di Investment” компанияси директори Танг Вейни қабул қилди.
Мазкур компания қурилиш ва шаҳар инфратузилмаси лойиҳалари, кўчмас мулк, меҳмонхона ҳамда сервис хизматлари йўналишларида фаолият юритади.
Мулоқотда компания фаолиятидан келиб чиқиб, Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ва меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, таълим муассасалари қуриш бўйича режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари илғор замонавий ва инновацион лойиҳаларни ҳамда истиқболли ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади. Ишларни тез ва сифатли амалга ошириш зарурлигини қайд этди.
Якунда ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.