Ўзбекистон Деҳлида бўлиб ўтган БРИКС учрашувида иштирок этди
Ўзбекистон Деҳлида бўлиб ўтган БРИКС учрашувида иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 14-15 май кунлари Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация БРИКСга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди.
Хорижий давлатлар делегациялари раҳбарлари Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди томонидан қабул қилинди.
Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси БРИКС анжумани кун тартибига киритилган асосий мавзулар бўйича ўз нуқтайи назарини етказди. Хусусан, барқарор ривожланиш жараёнида инновация масалаларига урғу берилди, глобал бошқарув тизими, кўп томонлама алоқалар ҳамда етакчи халқаро ташкилотлар фаолиятини ислоҳ қилиш истиқболларига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган очиқ ва прагматик минтақавий сиёсат яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга ва ягона хавфсизлик маконини шакллантиришга хизмат қилаётгани эътироф этилди.