Ўзбекистон ва Покистон илмий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон илмий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон илмий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Покистоннинг нуфузли олимлари — академик Муштоқ Аҳмад ҳамда профессор Шазия Султона билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида, биотехнология, биологик хилма-хиллик, экология ва биоэнергетика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, академик Муштоқ Аҳмаднинг ўсимликлар биохилма-хиллиги, иқлим ўзгариши, экологик барқарорлик, биотехнология ва «яшил» энергия йўналишларидаги 900 дан ортиқ илмий мақолалар, ўнлаб китоб ва монографиялар муаллифи. Профессор Шазия Султона иқлимга чидамли ўсимлик ресурслари тадыиы этади ва дунёнинг энг нуфузли олимлари рейтингида энг таъсирчан олимлар қаторига киритилган бўлиб, 400 дан ортиқ юқори импакт-факторли илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.

Томонлар учрашув давомида Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Покистоннинг етакчи университетлари ўртасида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш, халқаро илмий форумлар ва лабораториялар ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар.

Вазир Қўнғиротбой Шарипов кейинги йилларда Ўзбекистонда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этаётганини таъкидлаб, Покистон олимлари билан ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги илмий дипломатияни мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг