Валюта курслари 11/10/2024
$1 – 12768.30
UZS – -0.08%
€1 – 13960.86
UZS – -0.37%
₽1 – 131.15
UZS – -0.33%
Қидириш
Хитой 02/08/2023 Бизларга қараб миллатимизга баҳо беришади...
Бизларга қараб миллатимизга баҳо беришади...

Бизларга қараб миллатимизга баҳо беришади...

ХХРнинг Урумчи шаҳрида бўлганимизда эътиборга молик бир воқеа бўлди. Ўзбекистонлик журналистларни таржимон-гид олиб юрарди. Бир куни ҳаммамизга: «Икки соат бўш вақтларинг бор. Хоҳласангиз меҳмонхонада дам олинг, истасангиз шаҳар айланишингиз мумкин», - деди.

Кимдир меҳмонхонага, кимдир кийим-кечак, кимдир техника дўконига кетди. Мен шарқона услубда қурилган шаҳарнинг бош бозорига боришни ният қилдим. Узоқдан кўринадиган минораси эса Бухоро шаҳридаги Минораи Калонни эслатарди. Унинг ёнидан бир-икки маротаба автобусда ўтганимиз учун минорани яхши эслаб  қолгандим. Гиднинг айтиши бўйича бозор меҳмонхонадан унчалик ҳам узоқ эмас экан. Лекин қайси томонга юришни билмай, дуч келган биринчи хитойликнинг олдига келиб, ёрдам сўрадим. У менга: «Кетдик», - деб ўзи билан олиб кетди.

Бир оз юргач, узоқдан минора кўрингандек бўлди. «Бозор шуми?» - деб сўрадим ва тасдиқ жавобини олганимдан кейин «Бўлди, бу ёғига ўзим кетавераман», - дедим. Лекин у рози бўлмади ва мен билан кетишда давом этарди. Шунда: «Демак, унинг ҳам шу ерда иши бор экан-да», - деган хаёлга бордим.

Бозор олдига етиб келгач, у менга «Сиз сўраётган шарқона бозор шу бўлади» деб орқасига қайрилиб, кета бошлади. Шунда мен: «Бу томонларда ишингиз йўқми?» деб сўрасам, у: «Йўқ, мен сизни бозоргача кузатиб қўйдим. Энди ортга қайтаман», - дея жавоб берди.

- Нега шу ергача келдингиз, вақтингиз кетди-ку, бунинг устига ҳали минора узоқдан кўринганда ҳам ортингизга қайрилиб кетишингиз мумкин эди-ку? - дедим.

- Биз ундай қилмаймиз. Ахир сиз менинг юртимда меҳмонсиз. Хорижлик сайёҳлар эса бизларга қараб миллатимизга баҳо беришади, - деди...

Менга хитойлик оддий бир инсоннинг бу жавоби таъсир қилди. Аслини олганда у жуда тўғри гапирган эди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг