Мирзиёев ва Алиев савдо ўсиши ва лойиҳаларни муҳокама қилишди

Мирзиёев ва Алиев савдо ўсиши ва лойиҳаларни муҳокама қилишди

Мирзиёев ва Алиев савдо ўсиши ва лойиҳаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисини Бутунжаҳон урбанизация форумининг муваффақиятли ташкил этилгани билан самимий табриклади.

Аввалги олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Товар айирбошлашнинг ижобий суръати қайд этилди. Йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 40 фоиздан зиёдга ошди.

Қурилиш, тоғ-кон саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда биргаликдаги инвестицияларни, шу жумладан, Қўшма инвестиция компанияси маблағларини жалб этган ҳолда янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг