Мазкур Осиё чемпионатида ёшларимиз 1 тадан олтин ва кумуш, шунингдек, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Вакилларимиздан Бону Эгамбердиева шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Бекзод Туйғунов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Асилбек Мадаминов ҳамда Фирдавс Аҳмаджонов мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлишди.
03/05/2019Батафсил
Қатар пойтахти Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича мавсумнинг нуфузли мусобақаларидан бири бўлмиш “Бриллиант лига” турнири старт олади. Мазкур мусобақада терма жамоамиз вакили Светлана Радзивил ҳам иштирок этади. Радзивил қатнашадиган баландликка сакраш секторида 9 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган.
02/05/2019Батафсил
12 май куни икки каноэчимиз Владлен Денисов ҳамда Суҳнатилло Иногамов халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Венгрияга жўнаб кетишади. Спортчиларимиз йиғин доирасида Польша ва Германияда ўтадиган Жаҳон кубоги босқичларида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
02/05/2019Батафсил
6-16 июнь кунлари Ҳиндистоннинг Бхубанешвар шаҳрида чим устида хоккей бўйича Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Терма жамоамиз вакиллари ушбу турнирга ҳозирлик кўриш учун Покистоннинг Лахор шаҳрига жўнаб кетишди.
30/04/2019Батафсил
Ҳар икки боксчимиз 26 апрель куни АҚШнинг Калифорния штатида кечган жангда ғалаба қозонишган эди. Эътиборлиси, унда Шаҳрам фаолиятидаги дастлабки титул камари учун рингга кўтарилган ва америкалик Эммануэль Тэйлорни 10 раундлик жангда мағлуб этиб, “WBA Intercontinental” чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
29/04/2019Батафсил
Жамоамизнинг дастлабки медалини кумитэ йўналишида Бону Эгамбердиева қўлга киритгани ҳақида маълум қилган эдик. Шундан сўнг яна 3 нафар каратэчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди.
29/04/2019Батафсил
Айни кунларда Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳрида каратэ бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, мазкур чемпионатда терма жамоамиз вакили Бону Эгамбердиева кумитэ баҳсларида олтин медалга эга бўлди. -53 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан вакиламиз финал йўлида Шри-Ланка, Ҳиндистон, Қозоғистон, олтин медаль учун кечган баҳсда эса Хитой терма жамоаси вакилини мағлуб этди.
28/04/2019Батафсил
-109 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Акбар Жўраев даст ва силтаб кўтариш, шунингдек, икки кураш бўйича 3 та кумуш медалга эгалик қилди. Эътиборли жиҳати, силтаб кўтариш машқи бўйича 3 иштирокчи бир хил 225 килограмм натижа қайд этишган эди, бироқ уринишлар бўйича ҳамюртимиз якунда яна кумуш медаль билан тақдирланди. Қайд этиш жоиз, Акбар Жўраев ҳам даст кўтариш, ҳам силтаб кўтариш, шунингдек, икки кураш бўйича ҳам ёшлар ўртасида янги жаҳон рекордини ўрнатди.
27/04/2019Батафсил
Хитойнинг Циан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати доирасида бугун юнон-рим кураши усталари ҳам баҳсларга киришдилар. Қувонарлиси, ушбу кун дастурида гиламга чиққан вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 бронза медалларига сазовор бўлишди.
27/04/2019Батафсил
$ 1 | 11165.92 | -0.167% |
1 | 11642.70 | -1.453% |
₽ 1 | 170.08 | +3.669% |