logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Матонатли паралимпиячиларимиз Токиога жўнаб кетди

Матонатли паралимпиячиларимиз Токиога жўнаб кетди

21/08/2021 02:42

 

Ўзбекистон паралимпия спорт делегацияси жорий йилнинг 24 август – 5 сентябрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XVI ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун кунчиқар юртга йўл олди.

 

Шу муносабат билан пойтахтимиздаги Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасида матонат ва ирода тимсоли бўлган спортчиларимизни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

 

Ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари, спорт фахрийлари XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг мамлакатимиз спорт ҳаётидаги аҳамияти, кучли ирода ва шижоат тимсоли бўлган параатлетларимизнинг мазкур нуфузли мусобақа йўлланмаларини қўлга киритиш йўлидаги жонфидолиги миллионлаб ёшларимизга ибрат мактаби эканлигини таъкидлашди.

 

Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган инсонларга спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароит яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг тизимли олиб борилаётганлиги натижасида параспортчиларимиз нафақат спорт мусобақаларида, балки оддий ҳаёт зайлида ҳам соғлом турмуш тарзи тамойилларининг катта тарғиботчилари бўлиб майдонга чиқди. Қолаверса, улар халқаро мусобақаларда, олимпия ва қитъа ўйинларида Ватанимизнинг спорт салоҳиятини юксалтириб келмоқда.

 

Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига дахлдорлик туйғуси билан яшаётган, спорт майдонларида юрт байроғини сарбаланд этиш орзу-истакларини қалбига жо этган 48 нафар параспортчимиз эпидемиологик мураккаб вазиятга қарамасдан 16-паралимпия ўйинларининг 55 та йўлланмасини қўлга киритганлиги Ўзбекистон спорт тарихида эътиборли воқелик бўлди. Паралимпиячиларимиз Токио спорт майдонларида 8 та спорт турида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

 

– Бу йил карантин чекловлари бўлишига қарамасдан давлатимиз томонидан биз, спортчиларга машғулотларда қатнашиш, паралимпия саралаш мусобақаларида иштирок этиб, йўлланмаларни қўлга киритишимиз борасида барча шарт-шароит яратиб берилди. Ўтган йили Доҳада ўтказилган олимпия саралаш турнирида Токио йўлланмасига сазовор бўлгандим. Мақсадим Токио ўйинларида ғолиб чиқиш.

 

Агар шоҳсупадан жой эгалласам, ғалабам шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилса, бу дунёда мендан бахтли инсон бўлмайди, – дейди ҳаяжон билан пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш йўналиши бўйича терма жамоа аъзоси Муҳаммад Рихсимов.

 

Тадбир давомида, шунингдек, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Б.Махситов, спортчи Н.Қурбонова ва бошқалар сўзга чиқиб, Токиода ўтказилаётган паралимпия мусобақаларида мамлакатимиз спорт шарафини улуғлашга отланган делегация аъзоларига омадлар тилади.

 

Токио шаҳрига йўл олаётган мамлакатимиз спорт делегациясини кузатиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувохитов иштирок этди.

 

Оҳирги янгиликлар

«Фан устуни» Эдвард Ртвеладзе таваллудининг 80 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди

16/05/2022Батафсил

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик орқали муносабатларни мустаҳкамлаш

16/05/2022Батафсил

Пскем ГЭС қурилишида янги илғор технологиялар ва инновациялар

14/05/2022Батафсил

МБ валюта курслари 13/05/2022

$ 1 11165.92 -0.167%
€ 1 11642.70 -1.453%
₽ 1 170.08 +3.669%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+