Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан 5 май куни ўтказган учрашувда мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
06/05/2023Батафсил
Шу кунларда Тайванда Бутунжаҳон триатлон оиласи вакиллари йиғилди. Бу ерда 22-23 апрель кунлари «Challenge Taiwan» халқаро турнири бўлиб ўтади. Тадбирда бутун дунёдан жами 10 000 нафар иштирокчи қатнашади. Тадбирда Ўзбекистон МОҚ раиси маслаҳатчиси Aлишер Каримов ва Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун ҳам иштирок этмоқда.
22/04/2023Батафсил
Жорий йил 07 январь куни Тошкентда «Daniel Hil Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистон таеквондо ИТФ миллий ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конференцияси бўлиб ўтди.
07/01/2023Батафсил
13 ноябр куни мамлакатимизнинг 15 та шаҳридан 50 мингдан зиёд иштирокчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилиш куни арафасида ташкил этилган Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақасига қўшилди. Оммавий югуриш мусобақаси Марказий Осиёда ташкиллаштирилган энг оммавий спорт тадбирларидан бирига айланди.
13/11/2022Батафсил
7 ноябр куни Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилинган кун муносабати билан «Yangi Nafas» спорт оммавий югуриш мусобақасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
07/11/2022Батафсил
8 октябр куни Қўқон шаҳрида Save Aral – 2022 халқаро хайрия оммавий югуриш мусобақаси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раиси Кубоги ўйналишининг сўнгги босқичи бўлиб ўтди. Жами, 2022-йилда лойиҳада 50 мингга яқин югуриш ҳаваскорлари, спорт жамиятлари вакиллари ва профессионал спортчилар иштирок этди.
08/10/2022Батафсил
2022 йилнинг 24-25 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида енгил атлетика бўйича Марказий Осиёнинг IV очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб чиқди, бу жамоа 79 та медални (25 та олтин, 27 та кумуш ва 27 та бронза медали) қўлга киритган. Иккинчи ўринда Туркманистон (3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали), учинчи ўринда Қирғизистон (3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали) жойлашган. Халқаро мусобақалар доирасида енгил атлетиканинг 41 та йўналиши бўйича жами 56 та совринлар тўплами ўйналган эди.
27/09/2022Батафсил
2022 йилнинг 25 сентябр куни Самарқандда,енгил атлетика бўйича Марказий Осиё давлатлари Очиқ чемпионати доирасида, “Save Aral-2022” хайрия оммавий югуриш мусобақасининг навбатдаги босқичи ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси кубогининг ўйналиши бўлиб ўтди. Спорт тадбири Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимияти кўмагида ташкил этилди.
25/09/2022Батафсил
$ 1 | 12190.01 | +0.098% |
1 | 12987.24 | -0.314% |
₽ 1 | 126.91 | +0.674% |