Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастуридан ўрин олган беллашувларда 3 нафар ҳамюртимиз иштирок этиши белгилаб қўйилган. Улар орасида Дмитрий Шокин, Максим Рафалович каби номдор вакилларимизнинг номини учратишимиз мумкин. Таэквондочиларимиз биринчи жангини қуйидаги рақибларига қарши ўтказишади:
19/05/2019Батафсил
Профессионал боксда фаолия олиб бораётган бир нечта вакилларимиз кеча дунёнинг қатор мамлакатларида ўзларининг навбатдаги жангини ўтказишди. Минглаб мухлислар кўз ўнгида кечган баҳсларда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди. Жумладан, кеча Элнур Абдураимов ўзининг бешинчи, Шаҳобиддин Зоиров ва Хуршид Тожибоев ўзининг иккинчи жангида ғалабани тантана қилди.
19/05/2019Батафсил
2019-йил спортимиз учун ғоятда масъулиятли давр ҳисобланади. Зеро, Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун аксарият лицензияларни атлетларимиз айнан жорий йилда қўлга киритишлари зарур. Бугунги учрашувда МОҚ президенти мутасаддиларга фурсатни қўлдан бой бермай тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, ўқув-машғулот йиғинлари сифатини ошириш, мураббийлар малакасини ошириш бўйича топшириқ берди.
16/05/2019Батафсил
Айни кунларда Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 18 май куни бўладиган беллашувларнинг энг асосий томошабини Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах бўлади. ХОҚ президенти 18 май куни Манчестер шаҳрига ташриф буюради ва ўша кунги беллашувларни бевосита аренадан томоша қилади.
16/05/2019Батафсил
Айни кунларда Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳри велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Silk Way Series Astana” халқаро мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Мазкур турнир Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилгани учун ҳам унда дунёнинг 16 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этяпти
16/05/2019Батафсил
Қарор билан ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.
16/05/2019Батафсил
Имзоланган меморандумга асосан, томонлар ўртасида дўстона ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, кўпгина спорт турлари бўйича икки мамлакат терма жамоалари ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш, мураббийлар малакасини ошириш, ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш кўзда тутилган.
14/05/2019Батафсил
11-12 май кунлари Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида триатлон бўйича “TEMIRADAM” кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё минтақасининг кўзга кўринган триатлон усталари ўз омадини синаб кўрди.
14/05/2019Батафсил
Мусобақа 18 май куни соат 13:00да Халқлар дўстлиги майдонида бошланади. Унда Тошкент шаҳри ва барча вилоятларнинг полвонлари оғир юкламаларни қисқа фурсатда ва кўп вақт давомида кўтариб туриш ҳамда юриш бўйича беллашишади. Шунингдек, мусобақа давомида иштирокчилар 6 тонналик автобусни 20 метр масофага ким тез юргизиш борасида ҳам ўз куч ва имкониятларини кўрсатишади. Тадбир давомида томошабинлар ўртасида ҳҳам турли танловлар ўтказилади.
14/05/2019Батафсил
АҚШнинг Аризона штати Тюксон шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга америкалик Майкал Фокс (20-1, 5 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда бир овоздан очколар бўйича Фокс ғалаба қозонди. Ҳакамлар 96-92, 96-92, 95-93 ҳисобларида Фокс ғалабасини эътироф этди.
12/05/2019Батафсил
$ 1 | 11165.92 | -0.167% |
1 | 11642.70 | -1.453% |
₽ 1 | 170.08 | +3.669% |