Тошкентда “Электрон ҳукумат” тизимининг давлат маълумотларини қайта ишлаш маркази қувватларидан VEON Group компаниясининг янги бўлинмасининг Big Data лойиҳалари ва дигитал-рекламаси учун фойдаланиш бўйича келишув имзоланди. Ҳамкорликнинг янги йўналиши VEON AdTech digital бўлинмаси йўналишларини маълумотлар хавфсизлигининг юқори стандартларига риоя қилган ҳолда самарали ривожлантириш имконини беради. Маълумотлар маркази булутли ечимларни тезлаштиради ва уларни рақамли оператор ва унинг мижозлари учун қулайроқ қилади.
11/05/2023Батафсил
Инновациялар – жамият ва мамлакатнинг барқарор ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишини таъминлайдиган куч бўлиб, бугунги кунда инновациялар барча соҳаларга жорий этилиши зарур. Бу борада юртимизда инновацион ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида инновациялар ва технологияларни кенг татбиқ қилиш, инсон капиталини, илм-фан ва инновация соҳаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси қабул қилинди. Стратегия доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида инновацион лойиҳаларни бирдек амалга ошириш мақсадида тармоқ корхоналарда инновацияларни жорий этиш вазифаси юклатилган раҳбар ўринбосарлари - Chief Innovation Officer лавозими жорий этилди.
02/05/2023Батафсил
Глобал рақамли оператор рақамли реклама технологияларини ривожлантирадиган махсуслаштирилган компанияни таъсис этди. VEON AdTech бош қароргоҳи Тошкентда жойлашди. Янги компания ишланмалари VEON мавжуд бўлган барча мамлакатларда қўлланилади.
27/04/2023Батафсил
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Жаҳон банкининг “MUNIS” лойиҳаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Инглиз тили фанлари” лойиҳасининг 3-мавсуми иштирокчиларининг ҳисобот тадбири ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
22/04/2023Батафсил
Янги маълумотларга кўра, фақат Европа Иттифоқидаги иссиқликнинг ортиқча миқдори йилига 2860 тераватт-соатни ташкил этади, бу эса Европа Иттифоқининг турар-жой ва хизмат кўрсатиш биноларида иссиқлик ва иссиқ сувга бўлган деярли умумий талабига тўғри келади.
16/03/2023Батафсил
Бугунги глобал ўзгаришлар ва илдам ривожланиб бораётган замонда илмий изланишларга жиддий эътибор қаратадиган, энг янги технологияларни муваффақиятли ўзлаштирган, инновацияларни амалда қўллай олган, бунинг учун етарли даражада кучли молиявий ва интеллектуал ресурсларни ажратган мамлакатгина ҳозирги замон сиёсий ва иқтисодий пойгасида етакчилик қиладиган ва жаҳон саҳнасида олдинги ўринларни эгаллаган давлатга айлана олади.
20/12/2022Батафсил
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистонда дарё сув ресурсларидан фойдаланган ҳолда "яшил" электр энергиясини ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларни ўрганди.
22/09/2022Батафсил
Мамлакатимизда охирги уч йил давомида мобил алоқа абонентлари (жисмоний шахслар) сонининг ўсиш тенденсияси кузатилмоқда. Бу хакда Стастистика кумитаси маълум килади.
12/08/2022Батафсил
Ахборот-коммуникация технологиялари глобал ишсизлик муаммосига қарши курашишда ёрдам берадиган иш ўринларини яратиш учун янги имкониятлар очмоқда. Масалан, мобил телефон иловалари саноатининг равнақ топиши ривожланган ва жадал суръатлар билан ривожланаётган мамлакатларда кичик ва ўртача корхоналар учун янги имкониятлар яратди.
05/08/2022Батафсил
VEON компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи «Beeline Uzbekistan» Tumaris.TECH йирик халқаро лойиҳасининг дигитал-ҳамкорига айланди. Унинг мақсади аёлларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Ривожланиш дастури бир йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг навбатдаги тадбири май ойининг охирида бошланадиган Tumaris.TECH аёл дастурчилари учун хакатондир. «Beeline Uzbekistan» ҳакатон иштирокчилари учун совғалар тақдим этади, шунингдек, VEON мутахассисларини маърузачилар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва лойиҳа мураббийлари сифатида жалб қилади.
05/05/2022Батафсил
$ 1 | 11450.03 | -0.245% |
1 | 12387.79 | -0.088% |
₽ 1 | 143.41 | -0.306% |