Туркистон ва Тошкент вилоятлари алоқаларни кенгайтирмоқда

Туркистон ва Тошкент вилоятлари алоқаларни кенгайтирмоқда

Туркистон ва Тошкент вилоятлари алоқаларни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида Туркистон ва Тошкент вилоятлари ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган «Чегарасиз ҳамкорлик» халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Тадбир Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларининг ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича топшириқлари доирасида ташкил этилди. Форумда икки ҳудуднинг расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари, шунингдек, 200 га яқин тадбиркор ва инвестор иштирок этди.

Туркистон вилояти делегациясига вилоят ҳокими Н. Кушеров бошчилик қилди. Тошкент вилояти томонидан эса вилоят ҳокими З. Мирзаев иштирок этди. Учрашувлар давомида томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Саноат кооперациясини ривожлантириш ва «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази лойиҳасини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, форум иштирокчиларига Туркистон вилоятининг инвестициявий ва туристик салоҳияти тақдим этилди.

Тадбир якунларига кўра, томонлар ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг