Тошкентда Франция саноати ютуқлари кўргазмаси ўтказилади

Тошкентда Франция саноати ютуқлари кўргазмаси ўтказилади

Тошкентда Франция саноати ютуқлари кўргазмаси ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида 6 ва 7 июнь кунлари Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган «Францияда ишлаб чиқарилган» кўргазмаси бўлиб ўтади.

Экспозиция Фотосуратлар уйида жойлаштирилади ва ташриф буюрувчиларни Франция саноатининг ютуқлари, инновацион ишланмалари ҳамда ҳунармандчилик маҳорати намуналари билан таништиради.

Кўргазмада замонавий француз ишлаб чиқаришининг имкониятларини акс эттирувчи 100 дан ортиқ экспонат тақдим этилади.

Лойиҳа ҳар йили Елисей саройида ўтказиладиган кенг кўламли кўргазманинг давоми ҳисобланади.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, тадбир пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига француз маҳсулотларининг энг яхши намуналари билан танишиш, шунингдек, Франциянинг турли соҳалардаги замонавий ютуқлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради.

Кўргазма ҳар икки кунда ҳам соат 10:00 дан 17:00 гача ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади. Барча меҳмонлар учун кириш бепул.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг