SamFerre Сурия бозорига кириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади

SamFerre Сурия бозорига кириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади

SamFerre Сурия бозорига кириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурия Араб Республикасида бўлиб ўтаётган Сурия–Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида «Ўзелтехсаноат» уюшмасига аъзо «SamFerre» корхонаси томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур келишув Ўзбекистон электротехника маҳсулотларини Сурия бозорига етказиб бериш, савдо алоқаларини кенгайтириш ҳамда икки томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Меморандумнинг имзоланиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорлардаги иштирокини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва Ўзбекистон электротехника саноати маҳсулотларига янги савдо йўналишларини очишда муҳим қадам бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг