Ўзбекистон ва ХМТ мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ХМТ мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ХМТ мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Халқаро миграция ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Артур Эркен билан учрашди.

Мулоқот давомида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

“Тошкент халқаро миграция форуми”нинг муваффақиятли ташкил этилгани алоҳида қайд этилди.

Томонлар қўшма фаолият натижаларини муҳокама қилиб, халқаро даражада ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича келгуси режаларни белгилаб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг