Валюта курслари 05/11/2024
$1 – 12790.12
UZS – -0.04%
€1 – 13936.11
UZS – 0.3%
₽1 – 130.03
UZS – -1.21%
Қидириш
Молия 24/09/2024 Польша банклари уюшмаси делегация вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди

Польша банклари уюшмаси делегация вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ҳамда Польша банклари уюшмаси президенти Тадеусз Биалек бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Związek Banków Polskich — Полша Республикаси банкларини бирлаштирувчи профессионал нотижорат ташкилот. Уюшма 1991 йил январь ойида ташкил этилган. Уюшмага аъзо бўлиш ихтиёрий. Полшада фаолият юритувчи ҳар қандай банк иттифоққа қўшилиши мумкин. Уюшма Европа банк федерациясининг аъзоси ҳисобланади.

Учрашувда Польшанинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Марчин Вакар ҳамда Польшанинг «KUKE SA», «PEKAO S.A», «BGK», «BOŚ S.A», «ZBP» банк вакиллари иштирок этди.

Учрашувда дастлаб Палатанинг умумий фаолияти, эришилган натижалар, амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва инвестицион лойиҳалар юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, суҳбат давомида банк-молия соҳасидаги ўзгаришлар, хусусан, тадбиркорларни молиявий
қўллаб-қувватлаш борасида татбиқ этилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг