Ўзбекистон терма жамоаси замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионатида тўртта медаль қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионатида тўртта медаль қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Индонезиянинг Жокьякарта шаҳрида 12–16 май кунлари ёшлар ўртасида замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қитъа биринчилигида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, битта олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди.
U17 ёш тоифасида яккалик дастурида Меҳринисо Қаҳрамонова олтин медаль соҳиби бўлди.
Кумуш медалларга эса Самирa Абзалова U19 ёш тоифасидаги яккалик дастурида, Муҳаммадамин Султонбеков ва Меҳринисо Қаҳрамонова U17 тоифасидаги аралаш жуфтликлар баҳсида, шунингдек, Меҳринисо Қаҳрамонова, Сабина Йўлдошева ва Музайяна Мураталиева U17 жамоавий мусобақаларида сазовор бўлди.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштироки мамлакатда замонавий бешкураш спорт турини изчил ривожлантириш ва истиқболли ёшлар захирасини тайёрлаш ишлари самараси бўлди.