Ўзбекистон ва Si Jie Stone янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Si Jie Stone янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Si Jie Stone янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш масаласини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов ҳамда “Si Jie Stone” компанияси раҳбари Лиан Хуаймин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида ўзаро инвестициявий шерикликни кенгайтириш ва юртимиз ҳудудларида истиқболли ишлаб чиқариш қувватларини сафарбар этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, хорижий инвестор томонидан умумий қиймати салмоқли бўлган иккита йирик лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Булар - аккумулятор батареяларини қайта ишлашга мўлжалланган юқори технологик корхона барпо этиш ҳамда экспортга йўналтирилган замонавий байрамона ва тадбирларни ёритиш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташаббусларидир.

Самимий ва амалий руҳда кечган музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Учрашувда истиқболли режаларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш мақсадида ишбилармонлик алоқаларини изчил мустаҳкамлаб боришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг