Женевада Ўзбекистон ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Женева шаҳрида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси Бош котиби Люк Триангл билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, тажриба алмашиш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда меҳнат муносабатлари сифатини ошириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини кенгайтириш ва ижтимоий шериклик механизмларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг салмоқли натижалари қайд этилди.

Учрашув якунида муносиб меҳнатни таъминлаш ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида конструктив мулоқотни янада ривожлантириш ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг