Ўзбекистон ва JICА 2,9 миллиард долларлик лойиҳа дастурини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва JICА 2,9 миллиард долларлик лойиҳа дастурини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва JICА 2,9 миллиард долларлик лойиҳа дастурини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 21 май куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов JICА агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбари Мамору Сакаи ҳамда ушбу лавозимда фаолиятини якунлаётган Бито Ёшибуми билан учрашди.

Мулоқот чоғида JIСА мамлакатимизнинг стратегик ҳамкорларидан бири сифатида энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ғоят муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Ҳозирги вақтда агентлик билан биргаликда умумий қиймати 2,9 миллиард долларга тенг бўлган 17 та истиқболли лойиҳани қамраб олувчи узоқ муддатли дастур устида қизғин иш олиб борилмоқда.

Суҳбат давомида, шунингдек, махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш, “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” ташаббуси, В Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланадиган янги битимларни тайёрлаш ҳамда STEМ-таълим соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, Япония олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда лабораториялар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Лазиз Кудратов жаноб Бито Ёшибумига Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдирди ҳамда жаноб Мамору Сакайни JIСА агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари этиб тайинглангани муносабати билан қизғин қутлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг