APEX INSURANCE Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Бош суғурта ҳамкорига айланди
APEX INSURANCE Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Бош суғурта ҳамкорига айланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва APEX INSURANCE ўртасида стратегик ҳамкорлик келишуви имзоланди. Унга кўра, APEX INSURANCE Ассоциациянинг Бош суғурта ҳамкори мақомини олди.
Ҳамкорлик доирасида миллий терма жамоа, профессионал клублар, мураббийлар ва тиббий штаб аъзолари комплекс суғурта ҳимояси билан таъминланади. Шунингдек, келишув футбол инфратузилмасини ривожлантириш, ўтказилаётган мусобақалар савиясини ошириш ҳамда ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни ҳам ўз ичига олади.
Терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралашининг муҳим палласида тургани инобатга олсак, мазкур ҳамкорликни футболни тизимли ривожлантириш йўлидаги изчил қадам сифатида баҳолаш мумкин.
Aсосий мақсад - спортчилар ва мураббийлар учун хавфсиз профессионал муҳитни шакллантириш. Шунда жамоа бор куч ва маҳоратини фақат тайёргарлик жараёни ҳамда янги марраларни забт этишга тўлиқ сафарбар эта олади.