Ўзбекистон ва Финляндия IТ-стартапларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Финляндия IТ-стартапларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Финляндия IТ-стартапларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Финляндия Республикасига амалга ошираётган хизмат сафари доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов мамлакатнинг йирик стартап ва инновация марказларидан бири — “Maria 01” фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида вазир Сарита Рунеберг билан музокаралар ўтказиб, Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида стартап экотизимини ривожлантириш, инновацион ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда АТ соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув чоғида ITPark Uzbekistan ва “Maria 01” ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш орқали ўзбек стартапларини Европа ва Скандинавия бозорларига олиб чиқиш, халқаро венчур капитални жалб қилиш, стартаплар учун қўшма акселерация ва менторлик дастурларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Финляндиянинг инновациялар ва технологик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистонда АТ экотизимини янада ривожлантириш бўйича қатор истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди.

Томонлар келгусида икки мамлакат стартап жамоалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш, қўшма тадбирлар ва инвестицион платформаларни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг