Fliggy платформасида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бормоқда

Fliggy платформасида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бормоқда

Fliggy платформасида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бормоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “ITB China” халқаро туризм кўргазмаси доирасида ташкил этилган Ўзбекистон Миллий стендида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов “Alibaba Group” компанияси таркибига кирувчи йирик онлайн саёҳат платформаси «Fliggy» вице-президенти Ли Ян билан билан музокараларда иштирок этди.

Учрашув давомида маълум қилинишича, 2025 йил давомида платформада Ўзбекистонга қизиқиш 40%га ошган ва платформа орқали 20 мингдан ортиқ хитойлик сайёҳ Ўзбекистонга турлар сотиб олишган.

Мулоқот давомида Ўзбекистонга хитойлик туристлар оқимини янада кўпайтириш, платформа орқали мамлакат туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, платформанинг кенг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида унга кўпроқ ўзбекистонлик туризм бизнеси вакилларини жалб қилиш, қўшма маркетинг дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тадбиркорлар учун ўқув-семинарлари ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг