Ўзбекистон ва Беларус таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Беларус таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Беларус Республикаси таълим вазири Андрей Иванес билан учрашди.
Суҳбат давомида таълим соҳасидаги Ўзбекистон–Беларус ҳамкорлигининг долзарб масалалари ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар меҳнат бозори эҳтиёжларига мос рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш, таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, Беларус таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган шарт-шароитлар ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.