Ўзбекистон ва Беларус консуллик ҳамкорлигини муҳокама қилишди

vЎзбекистон ва Беларус консуллик ҳамкорлигини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Беларус консуллик ҳамкорлигини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик масалалари бўйича маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев, Беларус делегациясига эса Беларус Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Шестаков бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувларда Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги, Беларус Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда Беларус Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Фуқаролик ва миграция департаменти вакиллари ҳам иштирок этди.

Томонлар консуллик соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, шартномавий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда миграция жараёнларини самарали бошқаришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг