Ўзбекистон Афғонистонга уруғлик хайрия қилди

Ўзбекистон Афғонистонга уруғлик хайрия қилди

Ўзбекистон Афғонистонга уруғлик хайрия қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан Афғонистон фермерлари ва аграр тузилмаларига беғараз ёрдам тариқасида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етказиб берилди.

Жумладан, об-ҳаво шароитларига чидамли, сертификатланган 20 тонна чигит, 20 тонна шоли, 500 килограмм сабзавот, полиз экинларининг сараланган, юқори сифатли уруғлари топширилди.

Мазкур амалий ёрдам Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси бандлигини ошириш ҳамда аграр соҳада инновацияларни жорий этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон – Афғонистон ўртасидаги аграр ҳамкорлик бугунги кунда минтақавий барқарорлик ва иқтисодий тараққиётга хизмат қилмоқда. Бу эса қўшничилик тамойиллари ва умуминсоний қадриятларга асосланган муносабатларнинг амалий ифодасидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг