Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 30/06/2017 Юқори технологиялар парки асосчиси IUT вакиллари билан ўз тажрибасини ўртоқлашди
Юқори технологиялар парки асосчиси IUT вакиллари билан ўз тажрибасини ўртоқлашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Юқори технологиялар парки (Беларусь) асосчиси ҳамда Беларуснинг АҚШ ва Мексикадаги (1997-2002 йиллар) собиқ Элчиси Валерий Цепкало Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюрди.

IUT га ташрифи давомида, Юқори технологиялар паркининг собиқ директори университетнинг ахборот коммуникациялари ҳамда логистика соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш фаолияти билан танишди.

IUT вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар таркиби учун яратилган шароитлар ҳамда имкониятлар, шунингдек университетни ривожлантириш бўйича режалари тўғрисида тақдимот ўтказишди.

Учрашув давомида Валерий Цепкало Юқори технологиялар паркини ташкил этиш ва ахборот технологиялари тармоғини ривожлантириш бўйича Беларусь тажрибаси тўғрисида гапириб берди.

Валерий Цепкало шунингдек, IUT вакилларининг технопаркни ривожлантириш ҳамда парк резидентларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги саволларига жавоб берди.

Учрашув якунида Валерий Цепкало Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг фахрий меҳмонлар китобида ўзининг дил сўзларини ёзиб қолдирди. У шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда унинг янги биноси билан ҳам танишди.

Кейинчалик Валерий Цепкало Ўзбекистоннинг IT-компаниялари вакиллари билан учрашди. Жаноб Цепкало ҳар йили 1 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда экспорт хизматларини кўрсатаётган Юқори технологиялар паркининг қандай ташкил этилганлиги тўғрисида гапириб берди.

Валерий Цепкалонинг қайд этишича, IT-тармоқ Беларусь иқтисодининг етакчи тармоқларидан бирига айланди. Унинг маълумотларига кўра, мазкур тармоқ Беларуснинг машина саноатидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда. Маълумот учун, Беларуснинг машина саноатида МАЗ, БЕЛАЗ, Минск трактор заводи каби йирик компаниялар ишлайди.

Унинг айтишича, машина саноати корхоналари ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришлари учун катта ҳажмдаги импорт ишларини амалга оширишади. IT-тармоғи маҳсулотлари эса инсонлар ақл-заковатига асосланган бўлиб, уларнинг барча ишлаб топганлари мамлакат ичида қолади.

Қатнашчиларнинг саволларига жавоб бераркан, Валерий Цепкало таълимга, жумладан, муҳандислик йўналишига сармоя киритишнинг муҳимлигини қайд этди. Унинг фикрича, мамлакатнинг ривожланиши учун инновацион маҳсулотлар ва ечимларни ишлаб чиқарадиган юқори малакали муҳандисларни тайёрлаш зарур. Бунинг учун эса муҳандислик таълимининг нуфузини ошириш керак.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг