Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 04/05/2017 Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишини видео тасдиқлаш вилоятларда ҳам ўрнатилади
Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишини видео тасдиқлаш вилоятларда ҳам ўрнатилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишини фото ҳамда видео тасдиқлаш тизимлари Ўзбекистондаги барча вилоятларнинг марказларида ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур тизим барча вилоятларда босқичма-босқич амалга оширилади. Камералар халқаро аҳамиятдаги барча йирик автомобиль магистралларида ўрнатилади.

“Камералар ўзини оқлади. Улар ишга туширилгунга қадар пойтахтлик ҳайдовчилар кунига 40 мингга яқин қоида бузилишларини амалга оширишарди. Камералар ишга туширилган биринчи куни бу кўрсаткич 8 мингга тушди. Шу кунларда эса кунига 1000 га яқин қоидабузарликлар қайд этилмоқда”, — қайд этди вазир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг