Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 24/11/2021 «Янги Ўзбекистон таълими: ислоҳотлар йўлида муваффақиятли ҳамкорлик» халқаро таълим форуми бошланди
«Янги Ўзбекистон таълими: ислоҳотлар йўлида муваффақиятли ҳамкорлик» халқаро таълим форуми бошланди

Бугун 2021 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри Халқаро анжуманлар саройида таълим соҳасидаги энг долзарб масалаларни ҳал қилишни мақсад қилган  «Янги Ўзбекистон таълими: ислоҳотлар йўлида муваффақиятли ҳамкорлик» деб номланган халқаро таълим форуми ўз ишини бошлади.

Анжуманлар саройининг кўргазмалар залида Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар томонидан ташкил этилган лойиҳа ва тақдимотлар намойиши ўтказилди.

Мазкур форумдан кўзланган мақсад:

-глобал таълимни ривожлантириш, 

-ўқитиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш,   

-ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш йўлида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилиш, 

-қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш хамда амалиёт ўташ имкониятларини яратиш,  

-ўқитувчилар малакасини ошириш, 

-ўқув ва илмий адабиётлар алмашиш,

-янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун замин яратишдан иборат.

Биринчи кун - 24 ноябрь куни форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу куни тақдимот йиғилиши бўлиб ўтади. 

Форум давомида юқори мартабали меҳмонлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилади. 

Унда, жумладан Глобал таълимда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими: хориж тажрибаси ва интеграция мавзуси, хусусан

-Замонавий меҳнат бозори талабларига мувофиқ таълим беришнинг аосий омиллари;

-Иқтидорли ёшлар учун сифатли таълим шароитлари яратиш;

-Глобал миқёсдаги таълимий янгиликларни маҳаллий шароитда жорий этиш;

-Куннинг иккинчи ярмида, шунингдек Агентлик томонидан Ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган ташкилот ва элчихоналар билан меморандум имзоланди.

Иккинчи кун, 25 ноябрь куни Президент таълим муассасалари агентлиги ва Ҳалқ таълими вазирлиги тизимидаги ўқитувчилар учун малакали хорижий мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ва тақдимотлар ташкил этилади.

Шу куни форум иштирокчилари учун ялпи мажлис бўлиб ўтади, унда, жумладан рақамлашган даврда чет тилларни ўқитиш кўникмалари ва СТEМ фанлари жорий қилишнинг ҳозирги муаммолари ва келажакдаги стратегиялари каби масалалар муҳокама қилинади.

Шу куни, иштироклар учун интерактив ўйинлар ташкил этилиб, сертификатлар тақдим этилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг