Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш арафасида 12 январь куни “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз Қуролли Кучлари вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва нопрофессионал югурувчиларни бирлаштирган “Мен Ғолиб Рун” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
“Мен Ғолиб Рун” – унда югуриш мусобақасида мамлакатнинг асосий куч ишлатувчи идоралари ва ҳарбий тузилмалари вакиллари энг яхшиларни аниқлаш учун бир-бири билан югуришда беллашадиган Ўзбекистонда ўтказиладиган ягона спорт тадбири ҳисобланади. Бундан ташқари, “Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатда югуриш маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида армиянинг обрўсини ошириш мақсадида ҳаваскор югурувчилар ҳам қатнаша оладиган очиқ тадбирдир. Бу мусобақа орқали профессионал бўлмаган спортчилар ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
Оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва куч тузилмалари ўртасида шоссе югуриши бўйича чемпионат доирасида ўтказилмоқда. Унда иштирокчилар ҳам шахсий, ҳам жамоавий биринчилик учу беллашадилар.Мусобақанинг иккинчи босқичи май ойида, муҳим ва қадрли сана - Хотира ва қадрлаш куни арафасида бўлиб ўтади.
Бу йил “Мен Ғолиб Рун” югуриш мусобақаси илк бор Марказий Осиё юриш ва югуриш академияси томонидан ташкил этилмоқда. Тадбирнинг ҳамташкилотчиси Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкори эса – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти. Давлат идоралари орасида ташкилотчилар сифатида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги иштирок этмоқда.
“Янги Ўзбекистон” боғидан 3 км ва 10 км масофаларга 1500 га яқин югурувчи старт олди. 10 км масофага 800 дан ортиқ ариза келиб тушгани сўнгги йилларда югуришнинг оммалашганидан далолат беради. Узоқ масофаларга тайёргарлик кўриш жисмоний ва уйғун ривожланиш учун вақт, куч ва эътибор талаб қилади ҳамда ёш ва фаол авлод орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш босқичларидан бири ҳисобланади.
Ватанпарварлик югуриш мусобақасида “Мен Ғолиб” ўтувчи кубоги учун куч тузилмаларининг 7 та жамоаси ва ҳарбий ўқув юртларининг 6 та жамоаси жамоавий биринчилик учун курашди. Улар орасида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси жамоалари иштирок этди. Ўқув юртлари жамоаларини эса Қуролли Кучлар академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, ИИВ Академияси, ФВВ Академияси, Давлат хавфсизлик хизмати Академияси ва Давлат божхона қўмитаси институти курсантлари тақдим этдилар.
Ўзбекистон Республикаси куч ва ҳарбий тузилмалар раҳбарияти – Мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Санжар Зупаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов ўз ходимларининг жамоавий руҳини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрди. Шунингдек, мусобақаларнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов ҳам иштирок этди.
“Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарварларидан бўлган, кечаю кундуз мамлакатимиз осойишталиги ва фаровонлиги қўриқчиси бўлиб турган инсонлар билан бир сафда бўлиш катта шараф, – деди тадбирнинг очилишида Адҳам Икрамов. – “Мен Ғолиб Рун” спорт югуриш мусобақаси – бу барча куч тузилмалари ходимлари, ҳарбий идоралар, уларнинг оилалари ва ёш курсантлар, Ватан равнақи йўлида машаққатли хизмат йўлини танлаган ҳарбий олий ўқув юртларининг битирувчиларига муносиб хизматлари учун миннатдорлик билдириш имкониятларидан биридир”.
Ватанпарварлар байрамини нишонлаш мақсадида “Мен Ғолиб Рун” 3 километрлик югуриш мусобақасига ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларининг оилалари, шу жумладан катта-кичик авлод фарзандлари ҳам қўшилдилар.
Мен Ғолиб Рун мусобақасининг умумий соврин жамғармаси 76 миллион сўмдан ошди. Иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди: эркаклар ва аёллар ўртасида 3 ва 10 км масофада мутлақ ғолиблик, эркак ва аёл курсантлар ўртасида жамоавий биринчилик, куч тузилмалари вакиллари орасида эркаклар ва аёллар жамоавий биринчилиги. Ташкилотчилар томонидан оилавий югуриш иштирокчилари ҳамда 3 ва 10 км масофаларда турли ёш тоифаларидаги эркаклар ва аёллар учун алоҳида номинация белгиланди.
"Мен Ғолиб Рун" жамоавий мусобақасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси ғолиб бўлди.
Шахсий биринчиликда ғалабани қуйидагилар қўлга киритди:
3 км (эркаклар):
3 км (аёллар):
10 км (эркаклар):
10 км (аёллар):