Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Б. Усмонов Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, яқин келажакда ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.