Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 29/06/2017 Вебстер университети вице-президенти IUT га ташриф буюрди
Вебстер университети вице-президенти IUT га ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АҚШнинг Вебстер университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Маҳер Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)га ташриф буюрди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ходимлари меҳмонни қутлашди ҳамда IT-мутахассисларни тайёрлаш бўйича университетнинг фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказишди.

Питер Маҳер Ўзбекистондаги энг ёш олий таълим даргоҳларидан бири - Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар таркиби учун яратилган шароитлар ҳамда имкониятлар билан танишди.

Профессор Питер Маҳер Ўзбекистон ҳамда бутун дунёдаги IT-ҳамжамият вакиллари билан ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш бўйича Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан олиб бораётган фаолияти тўғрисида хабардор қилинди.

Учрашув якунида Питер Маҳер Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг фахрий меҳмонлар китобида ўзининг дил сўзларини ёзиб қолдирди. У шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги биноси билан ҳам танишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг