Мулоқот давомида ташқи сиёсат идораларининг раҳбарлари турли соҳаларда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик суръатларини янада ошириш нуқтайи назаридан 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги жуда мазмунли ва самарали бўлганини мамнуният билан таъкидладилар.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жорий йилнинг март ва май ойларидаги учрашувлари ҳамда тегишли вазирликлар ва хўжалик субектлари раҳбарлари ўртасидаги интенсив алоқалар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларига кучли туртки бергани қайд этилди.
Таъкидланганидек, икки томон ҳам олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида аҳамият берадилар ва ҳар бир битим ёки шартноманинг бажарилиш жараёнини том маънода назорат қиладилар.
Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Музокараларда Туркманистон Элчиси Шири Шириев иштирок этди.