Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 29/11/2021 Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети «Bloomberg Global Trading Challenge 2021» да 14-ўринни эгаллади
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети «Bloomberg Global Trading Challenge 2021» да 14-ўринни эгаллади

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети (ТХВУ) ўзининг бешта 6-чи Молия даражали талабаларидан иборат жамоаси Bloomberg Global Trading Challenge 2021 да дунёнинг 495 та университет жамоаси билан беллашганини ва жаҳон миқёсида 14-ўринни ва Осиё бўйича 4- ўринни егаллаганини мамнуният билан еълон қилади. Бу ТХВУ талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок етган биринчи глобал мусобақа эди.

Мамлакатлар бўйича, рейтингда фақат ТХВУ иштирок етган Ўзбекистон, университетлар танловда қатнашган барча давлатлар орасида AҚШ, Ҳиндистон, Хитой ва Саудия Aрабистонини ортда қолдириб, 5-ўринни эгаллади. Шунингдек, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида танловнинг 100 та енг яхши поғонасидан жой олган ягона давлат бўлди.

ТХВУ жамоаси 1 миллион доллар сармоя киритиб, 213 000 доллар фойда келтирди; WLC индекси (глобал фонд индекси) билан таққослаганда, жамоа 177 000 долларга яхшироқ фойда кўрсатди. Бу ҳатто энг тажрибали фонд менежерларини ҳам ҳайратда қолдирадиган натижалардир.

Ректор Бахром Мирқосимов жамоа сардори Жавоҳир Орзуқулов ҳамда жамоа аъзолари Иброхим Aлиев, Камилла Миродилова, Исмоил Ҳожиев ва Шахзод Тўлқиновларни барча профессор-ўқитувчилар ва 5000 нафар талаба-ёшлар номидан самимий табриклади. Шунингдек, у жамоани жалб қилган ва мураббийлик қилган академик профессор-ўқитувчиларга: Қобилжон Юнусов, Марко Бонелли, Рам Сен, Темур Махкамов ва Шерзод Сафаровлар билан биргаликда ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаганликлари учун факултет аъзоси Камолахон Aлиқулованинг катта ҳисса қўшган ўз миннатдорчилигини билдирди.

Bloomberg Global Trading Challenge тўлиқ Bloomberg Terminal платформасида ўтказиладиган ягона университет савдо танловидир. Бутун дунё бўйлаб факултет маслаҳатчиси бошчилигидаги 3-5 талабадан иборат университет жамоалари бозор тахминларини аниқлаш, даромад келтирувчи стратегияни ишлаб чиқиш ва ёпиқ тармоқ орқали савдоларни амалга ошириш учун терминалдан фойдаланадилар.

ТХВУ жамоасининг Bloomberg Global Trading Challenge танловидаги ажойиб якуни BSc Finance курси бошланганининг иккинчи йилида ажойиб ютуқ бўлди. BSc Finance курси Ўзбекистондаги биринчи ва ягона Молия курси бўлиб, у Blooomberg молиявий бозорлар тўплами билан бирлаштирилган ва Вестминстер университети (Буюк Британия) томонидан тасдиқланган.

 ТХВУ талабалари, шунингдек, 2019 ва 2020-йилларда кетма-кет икки йил давомида “CFA Investment Challenge in Central Asia” номли халқаро миқёсда тан олинган молия танловида ғолиб бўлишди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг