Тадбирда Тошкент шаҳрида жойлашган 198 та корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда тижорат банклари ўзларида мавжуд 3315 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Шунингдек, мазкур меҳнат ярмаркасини ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасалар ўз фаолиятига доир кўргазмали тақдимотлари билан иштирок этдилар.
Меҳнат ярмаркасида Тошкент ҳарбий прокуратураси тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар, ИИВ ходимларининг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари иштирок этишди.
Тадбир якунларига кўра, ўтказилган ярмаркада жами 362 нафар фуқаролар ташриф буюрди. Корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф қилинган бўш (вакант) иш ўринларига 319 та мурожаатлар қайд этилиб, 202 нафар фуқароларга тегишли маслаҳатлар берилди, жами 117 нафар фуқароларга эса ишга жойлашиш учун белгиланган тартибда туман Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан йулланмалар берилди.
Қолаверса, ташкил этилган тадбир давомида фуқароларга меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва бошқа ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича тадбир ташкилотчилари томонидан тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Айни вақтда ҳарбийларнинг оила аъзоларини ишга жойлаштириш масалалари назоратга олиниб, уларни бандлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати