Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 18/11/2021 Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди
Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 18-ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этди. 

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар. 

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент фармони билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. 

Вилоят ҳокими Д. Ҳидоятов лавозимидан озод этилди. 

Айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган З. Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг