Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 26/05/2017 Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “KORUSTEC” ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “KORUSTEC” ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Фан ва технологиялар бўйича Корея-Россия ҳамкорлик маркази (KORUSTEC) Бош директори Ким Тэхи раҳбарлигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи проректори Чо Ву Суг меҳмонларни қутлади ҳамда АКТ ва Логистика соҳасида кадрларни тайёрлайдиган олий ўқув юрти фаолияти тўғрисида гапириб берди.

Меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) тўғрисида кўп эшитишганини ҳамда бу ерни кўриш истаги юқори бўлганлигини таъкидлашди. Шунингдек, улар талабалар ҳамда ўқитувчи-профессорлар учун яратилган шароитлар билан танишгач, университет улар кутганларидан ҳам ортиқ таассурот қолдирганлигини қайд этишди.

“KORUSTEC” делегацияси шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ўқув дастурлари ҳақида ҳам маълумот олди.

Меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида яратилган имкониятлар ҳамда илм даргоҳи эришган ютуқлардан катта таассурот олганлигини таъкидлашди.

Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “KORUSTEC” ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, IUT битирувчиларини “KORUSTEC” лойиҳаларига жалб қилиш масаласини муҳокама қилишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг