Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 05/06/2017 Тошкент ИИББ Жасурбек Ибрагимовнинг калтакланиши бўйича жиноий иш қўзғади
Тошкент ИИББ Жасурбек Ибрагимовнинг калтакланиши бўйича жиноий иш қўзғади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) 3 май куни Жасурбек Ибрагимовга оғир тан жароҳати етказилиши бўйича жиноий иш қўзғади.

3 май куни пойтахтимиздаги Боровский номидаги тиббиёт коллежининг ўқувчиси Жасурбек Ибрагимов бирга ўқийдиган курсдошлари томонидан калтакланади. Шу кундаёқ у госпитализация қилинади. Оғир тан жароҳатлари оқибатида у 5 марта жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлади. Лекин афсус буларнинг бари ёрдам бермайди ва Жасурбек Ибрагимов 2017 йилнинг 1 июнь куни вафот этади.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотларига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси, 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан оғир тан жароҳати етказиш).

Тошкент шаҳар ИИББнинг қайд этишича, ҳозирда Исломбек Тўлаганов (1999 йилда туғилган)га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговчилар мазкур жиноятга бошқаларнинг ҳам алоқадорлигини текширишмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг