Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тожикистон чегарасида заргарлик буюмлари импорти тўхтатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятидаги Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасида божхона органлари ходимлари қиймати тахминан 85 миллион сўм бўлган зеб-зийнат буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга уринишни бартараф этди.
Божхона қўмитаси маълумотига кўра, бир фуқаро давлат чегарасини пиёда кесиб ўтишга уринган. Текширув вақтида махсус сканерлаш ускуналари ёрдамида у кийимининг ички қисмида зеб-зийнат буюмларини яширгани аниқланган.
Ўтказилган текширув натижасида умумий оғирлиги 83,7 грамм бўлган зеб-зийнат буюмлари топилган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича божхона текширувлари ва зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.