Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, 2021 йил 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади.
Хусусан, кўприкнинг Aфғонистон қисмида тўпланган Aфғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган. Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди.