Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 22/12/2021 ССВ: Президентнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқоти доирасида йўлланган мурожаатларнинг 74 фоизи ўз ечимини топди
ССВ: Президентнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқоти доирасида йўлланган мурожаатларнинг 74 фоизи ўз ечимини топди

Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирган. 

Президент Администрацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идораларнинг етакчи мутахассисларидан тузилган штаб таркибида «Сall-марказ», Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи ҳамда Медиа марказ фаолият олиб бормоқда. 

1295 қисқа рақамли «Сall-марказ»га шу кунга қадар жами 2055 та мурожаат келиб тушди. Шундан 74 фоизи ўз ечимини топган бўлса, 26 фоизи ижро жараёнида.

Йўлланаётган мурожаатлар тиббиётнинг деярли барча йўналишларини қамраб оляпти. Мисол учун:

437 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига,

123 таси тез тиббий ёрдам хизматига,

120 таси ихтисослашган марказлар фаолиятига дахлдор. 

Шу кунгача: 

- бирламчи тиббий ёрдам хизмати бўйича 248 та;

- тез тиббий ёрдам хизмати бўйича 101 та;

- ихтисослашган марказлар фаолияти бўйича 80 та;

 - тиббиётнинг бошқа йўналишлари бўйича 467 та мурожаат ўз вақтида ҳал қилинди. 

Шунингдек, Тошкент шаҳридан келиб тушган 168 та мурожаатдан 146 таси (87 фоизи) ўз ечимини топган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳиссасига тўғри келаётган 1042 та мурожаатдан 750 таси(72 фоизи)нинг ижроси таъминланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг