27 ноябрь ҳолатига кўра, жами касалланганлар сони 192 831 нафар. соғайганлар эса 189 448 (+189) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 1таси –Қорақалпоғистон Республикаси,13 таси – Андижон вилояти, 9 таси – Бухоро вилояти, 10 таси – Жиззах вилояти, 3 таси –Навоий вилояти, 7 таси – Наманган вилояти, 17 таси – Самарқанд вилояти, и таси – Сирдарё вилояти, 13 таси – Фарғона вилояти, 16 таси – Хоразм вилояти, 68 таси –Тошкент вилояти, 72 таси –Тошкент шаҳрида аниқланган.
27 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 285 339 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Айни кунгача мамлакатимизда жами 33 407 074 доза вакцинадан фойдаланилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 81 фоизни ташкил қилмоқда.