Сирдарё ва Шэньси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Шэньси провинцияси партия қўмитаси котиби Чжао Идэ билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш, агрокластерлар ва интенсив мева боғларини ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, сув тежовчи технологиялар, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ҳамда Хитой тажрибасини Сирдарё вилоятида жорий этиш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция ва технологияларни жалб қилиш орқали қишлоқ хўжалигида янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам келишувларга эришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг