Музокараларда икки ва кўп томонлама шаклларда, хусусан “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” доимий мулоқоти доирасида Ўзбекистон-Швеция муносабатларини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар яратади.
Швеция Элчиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Савдо-саноат палатасидаги учршувлари тўғрисида сўзлаб берди. Мазкур учрашувларда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Швеция бизнес доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган айрим халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.