Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
23 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар давлат вазири Одил ал-Жубайр билан видеоконференц-алоқа шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро манфаатли соҳаларга оид ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Минтақадаги вазият, жумладан, Афғонистондаги воқеалар ривожи, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.