Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 15/06/2017 Пойтахтда янги ички ишлар бўлимлари очилди
Пойтахтда янги ички ишлар бўлимлари очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида 70 та шаҳар ички ишлар бўлимлари ташкил этилиши белгиланган. Шу асосида бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор А.А.Азизов пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли шаҳар ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, ушбу бўлимнинг тантанали очилишида қатнашди.

Бу ерда бўлим бошлиғи, навбатчилик қисми ходимлари, профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи инспекторлари, суриштирувчи, жиноят қидирув тезкор вакиллари, паспорт инспектори фаолият кўрсатиши учун яратилган зарур шарт-шароитлар, замонавий ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилганлиги, фуқаролар учун яратилган қулайликлар билан танишди. Очилиш маросимида туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Бундан ташқари ички ишлар Вазири шу туманнинг 5-сонли ҳамда Олмазор туманидаги 13 ва 14-сонли шаҳар ички ишлар бўлимларига ҳам ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг