Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 23/06/2017 Покистон Элчисининг дипломатик фаолияти якунланди
Покистон Элчисининг дипломатик фаолияти якунланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Риаз Ҳуссайн Бухарини қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувда Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммити ишида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифнинг 8 июндаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон-Покистон муносабатларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Томонлар давлатлараро ҳамда Ўзбекистон ва бошқа давлатарнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Покистон тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинган ШҲТ форматида ҳамкорликни мустаҳқамлаш тарафдори эканлигини тасдиқлашди.

Вазир тўрт йиллик дипломатик фаолиятини якунлаётган Элчининг мамлакатимиздаги самарали меҳнатини ва унинг Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини қайд этди.

Ўз навбатида Риаз Ҳуссайн Бухари унинг Тошкентдаги дипломатик миссия раҳбаридек юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун Ўбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг