Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 17/11/2021 «Пахтакор» стадионининг ҳудудида экологик акция бўлиб ўтди
«Пахтакор» стадионининг ҳудудида экологик акция бўлиб ўтди

16 ноябр куни «Пахтакор» стадионининг ҳудудида, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон экологик партияси кўмагида, Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган дарахтларни экиш бўйича экологик акция бўлиб ўтди. Тадбир, унинг доирасида Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб оммавий спорт пойгалари ўтаётган, «Save Aral» кенг кўламли ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

 «Save Aral» спорт пойгаларини ўтказишдан асосий мақсад бўлиб, жамоатчилик эътиборини миллий ва халқаро миқёсда ХХ асрнинг энг глобал экологик фожиаси – Орол денгизининг қуришига жалб қилиш ҳамда ушбу муаммони ҳал қилиш ва келажак авлод учун барқарор, хавфсиз ва соғлом муҳитни яратиш учун чораларни жадаллаштириш ҳисобланади. «Save Aral» лойиҳасининг вазифалари шунингдек аҳоли орасида соғлом ва экологик турмуш тарзини оммалаштиришга қаратилган.

2019 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра бўлиб ўтган «Орол бўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» олий тоифали Халқаро анжумани доирасида  ўтказилган «Save Aral» лойиҳаси илк маротаба мамлакат шаҳарлари бўйлаб старт олди. Умуман олганда,  «Save Aral» пойгалари 45 шаҳарда бўлиб ўтди: биринчи йили – 6 шаҳарда, иккинчи йили – 16 шаҳарда, 2021 йилда эса 10 та шаҳар қамраб олиниб, спорт маршрутининг якуний нуқтаси бўлиб Тошкент шаҳри ҳисобланади.

Айнан спорт ҳаракати, табиат заҳираларидан оқилона фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш бўйича ғояларнинг аҳоли орасида кенг кўламда жорий этилишига туртки бўлиши мумкин. «Save Aral» хайрия пойгасининг барча иштирокчилари бир неча маротаба дарахтларни экиш жараёнида иштирок этишган, шу жумладан, Қорақалпоғистон шаҳарларида ҳам.

Акция доирасида «Пахтакор» стадионининг хиёбони бўйлаб чинорлар, қайрағочлар, арғувон, катальпа и хила катальпа дарахтларининг 50 дан ортиқ кўчатлари экиб чиқилди. 

«Соғлом экологик муҳит – бу ҳар бир инсоннинг тўлақонли жисмоний ривожланиши, юқори ютуқлар спорти ва оммавий спорт учун пойдевор, - деб таъкидлаб ўтди Енгил атлетика федерацияси раиси Андрей Абдувалиев, - Биз доимо спорт атроф-муҳитни соғломлаштиришга қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги борасида масалани кўтарамиз».

 «Save Aral - 2021» хайрия пойгасининг якуний босқичи ва жамоавий спорт эстафетаси – экиден ҳам 20 ноябрда «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилиш кунига бағишланган. Пойгаларда иштирок этиш учун барча истаганлар таклиф этилади – нафақат профессионал спортчилар, балки ҳаваскорлар ҳам. Спорт тадбирларининг иштирокчиларига спорт кийим-боши тақдим этилади. Иштирокчилар сони чекланган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг