Валюта курслари 16/05/2025
$1 – 12965.34
UZS – -0.11%
€1 – 14525.07
UZS – -0.56%
₽1 – 161.34
UZS – -0.18%
Қидириш
Иқтисод 30/04/2025 «Ўзелтехсаноат» уюшмаси қуёш электр станциялари учун маҳсулотларни халқаро ҳамкорлар билан етказиб бериш истиқболларини муҳокама қилди

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси қуёш электр станциялари учун маҳсулотларни халқаро ҳамкорлар билан етказиб бериш истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмасида йирик халқаро ҳамкорликка оид муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда Саудия Арабистонининг “Acwa Power” компанияси минтақавий директори Жон Заиди, ушбу компаниянинг стратегик пудратчи ҳамкори – Ҳиндистоннинг “L&T Construction” компанияси МДҲ давлатлари бўйича раҳбари Раджан Бансал бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистон электротехника саноатининг 20 дан ортиқ етакчи корхоналари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувнинг асосий мавзуси – Ўзбекистон ҳудудларида “Acwa Power” инвестициялари ҳисобидан қурилиши режалаштирилган қуёш электр станцияларини барпо этиш жараёнида, “L&T Construction” томонидан пудрат асосида амалга ошириладиган қурилиш ва монтаж ишлари учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг электротехника маҳсулотларини, жумладан: кабель-сим маҳсулотлари, кучланиш қурилмалари металл-каркас, совутиш тизимлари ва бошқа шу каби зарурий жиҳозларни етказиб бериш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.

Учрашув давомида томонлар ўз талаб ва эҳтиёжлари, техник спецификациялар ҳамда етказиб бериш имкониятлари ҳақида батафсил тақдимотлар қилишди.

Хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзларининг замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, халқаро стандартларга мос сертификацияланган маҳсулотлари ва экспорт салоҳиятлари билан таништирдилар.

Мазкур музокаралар, нафақат миллий саноат салоҳиятини намоён этиш, балки “яшил энергетика” соҳасидаги глобал инвестициявий лойиҳаларга маҳаллий кооперацияни кенгайтириш нуқтайи назаридан ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан 2030 йилга бориб Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган электр станцияларининг умумий қувватини 27 гигаваттга етказиш вазифаси белгиланган.

Шу муносабат билан юртимизда амалга ошириладиган яшил энергетика лойиҳалари учун $500 миллион долларлик кабель-сим маҳсулотларига эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси мазкур стратегик йўналишда “Acwa Power”, «Masdar», “L&T Construction” каби етакчи хорижий компаниялар билан кооперация алоқаларини кенгайтиришга ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини оширишга хизмат қилувчи амалий ҳамкорликни давом эттиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР