Ўзбекистонда божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби тасдиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан "Божхона ҳудудида қайта ишланган тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва улар бўйича божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Мазкур Низом божхона ҳудудида қайта ишланган тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва улар бўйича божхона тўловларини ҳисоблаш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, қайта ишланадиган маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда импорт божхона божи қайта ишлаш учун олиб кирилган хомашё ва материалларнинг божхона қийматидан ва қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасига мувофиқ ишлатилган миқдоридан (сонидан) ҳисобланади.

Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган божхона тўловларидан имтиёзлар қайта ишланадиган маҳсулотларига нисбатан қўлланади.

ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия томонидан тайёр маҳсулотлар учун божхона божи суммасидан кўра уларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва материаллар импорти учун ундириладиган божхона божи
суммаси баландроқ ҳисобланадиган товарлар рўйхати манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифларига асосан шакллантирилади.

Мазкур Низом тажриба-синов тариқасида 2027 йил 1 мартга қадар амал қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг